Сузиш ҳавзалари: Энг кўп Тошкент шаҳрида ва энг кам Жиззахда

Сузиш ҳавзалари: Энг кўп Тошкент шаҳрида ва энг кам Жиззахда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги спорт иншоотларида 328 та сузиш бассейнлари бор.

Ҳудудлар кесимида спорт иншоотларидаги сузиш бассейнлари сони:

  • Тошкент шаҳри — 80 та;
  • Фарғона вилояти — 42 та;
  • Андижон вилояти — 34 та;
  • Тошкент вилояти — 28 та;
  • Навоий вилояти — 20 та;
  • Наманган вилояти — 20 та;
  • Бухоро вилояти — 17 та;
  • Хоразм вилояти — 16 та;
  • Самарқанд вилояти — 15 та;
  • Қашқадарё вилояти — 15 та;
  • Сирдарё вилояти — 12 та;
  • Қорақалпоғистон — 12 та;
  • Сурхондарё вилояти — 9 та;
  • Жиззах вилояти — 8 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда қандай ҳолатларда сув ҳавзалари фаолияти вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши ҳақида маълумот берилганди.