Жиззахда стол теннисини янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар белгиланди

Жиззахда стол теннисини янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар белгиланди

Жорий йилнинг 3-август куни Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон стол тенниси Федерацияси Жиззах вилоят бўлими Раиси Бекзод Тошпўлатов раҳбарлигида Федерациянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мутахассислар, мураббийлар, шунингдек, туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциялари бошлиқ ва ўринбосарлари иштирок этди.

 

 

Кун тартибида соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, октябрь ойида Жиззах вилояти мезбонлик қиладиган мусобақага тайёргарлик кўриш, барча ҳудудларда селекция ишларини олиб бориш, спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш, 2024 йилда бўлиб ўтадиган олимпиада бахсларига спортчиларни тайёрлаш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

 

Йиғилиш давомида соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.

2-август куни республика стол тенниси Федерацияси конференция йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда берилган топшириқлар ижроси бўйича, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят стол тенниси Федерацияси вилоят бўлими раиси Бекзод Тошпўлатов Шароф Рашидов туманида бўлди. Тумандаги 30- ва 55-мактабларда  ташкил этилган стол теннис тўгаракларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Аниқланган муаммоли масалалар юзасидан мутахассисларнинг фикрлари билан қизиқди.

 

 

Бугунги кунда вилоятимизда спортнинг ушбу тури инфратузилмасини яхшилаш, спортчиларнинг турли мусобақаларда иштирокини таъминлаш, совринли ўринларга давогарлик қилишлари учун зарур шароитларни таъминлаб бериш асосий вазифалардандир. Жорий йилнинг ўтган даврида спортчиларимиз томонидан қўлга киритилган медал ва  совринли ўринлар ҳам ушбу натижаларни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси учун янги бир давр бошланмоқда. Асосий мақсад замонавий, янгиланган стол тенниси федерациясини яратиш бўлади. Чунки, бунга қадар стол теннисчилар учун жойларда замонавий спорт базалари бўлмаган. Шароитлар анча яхшилангандан сўнг  эса натижалар ҳам ўсишига умид қилиш мумкин бўлади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter