Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди"

Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Вадим Абрамов "Динамо"га келгач руҳий кўтарилиш пайдо бўлгандек туюлди. Бу менимча янги бош мураббий туфайли бўлди. Рақиб футболчилари ишончли ўйнашди ва ҳатто тезкор гол уришди. Бизга икки карра қийин бўлди, шу боис ўйлашимча "Динамо" яхши ўйнади. Биз ҳам яхши ҳаракат қилдик ва учрашув сўнггида ғалабани илиб кетдик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Бақоев.

- Норхонов, Ҳасанов ва Саломов баҳсни захирада бошлашди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Норхонов яқиндагина жароҳатидан қутулди. Саломов ва Ҳасанов эса ротация туфайли захирада қолишди. Барчага бирдек юклама беришни мақсад қилганмиз. Кейинги ўйинимиз ОФК кубоги доирасида бўлади, шу боис уларга бироз дам бердик. Бу футболчилар иккинчи таймда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб беришди.

скачать dle 12.0


Flag Counter