Иқболжон Холдаров жанги кутилмаганда тўхтатилди

Иқболжон Холдаров жанги кутилмаганда тўхтатилди

Ҳамюртимиз Иқболжон Xолдаров навбатдаги жангини ўтказди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги проф боксчимиз Иқболжон Холдаровнинг Мариeл Бустамантега қарши жанги муддатидан аввал тугади. 6 раундга мўлжалланган баҳс 3-раундда ҳакам томонидан тўхтатилди.

Бу орқали Иқболжон проф рингдаги тўртинчи жангида тўртинчи ғалабасига эришди.

Бустаменте эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Рақиб бунгача 8 марта жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонганди (6 та нокаут). 1 та жанг эса дуранг билан тугаганди.