Cен-Пьер Хабибни тарихдаги энг кучли 10 нафар жангчи сирасига киритди

Cен-Пьер Хабибни тарихдаги энг кучли 10 нафар жангчи сирасига киритди

UFC'нинг собиқ икки карра чемпиони Жорж Сен-Пьер тарихдаги энг кучли 10 нафар жангчи ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Биринчи навбатда Хойс Грейсни айтган бўлар эдим. Сабаби, у аввал ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширган. Аманда Нуньесни ҳам айтган бўлар эдим, гарчи фаолиятини якунламаган бўлса-да. У аёллар ўртасида энг яхши жангчи ҳисобланади.
Хабиб, чунки у мукаммал фаолиятга эга. У енгимас бўлиб кетди - бу ақл бовар қилмайдиган иш! Бу рўйхатга Конор Макгрегорни ҳам қўшган бўлардим, чунки у бу спорт турини бошқа даражага олиб чиқди.

Бундан ташқари, Жон Жонс, Андерсон Сильва ва Деметриус Жонсонни ҳам шундай деб айтган бўлар эдим", - дея фикрини изоҳлади Сент-Пьер.
Илгарироқ, Жорж фаолиятини тиклаган тақдирда Хабиб билан жанг қилишни исташини айтган эди.