Жиззахдаги стадион тарихий ўйинга жиддий тайёрланмоқда

Жиззахдаги стадион тарихий ўйинга жиддий тайёрланмоқда
Эртага, 6 сентябрь куни ОФК кубоги доирасида Ўзбекистоннинг "Сўғдиёна" ва Гонконгнинг "Истерн" клуби ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Жиззах шаҳри ўз тарихида илк бор халқаро ўйинни қабул қилади. Айни пайтда Championat.asia'нинг Жиззахда бўлиб турган ходими Жаҳонгир Файзуллаев тарихий ўйин бўладиган стадиондаги тайёргарликни суратга олиб ўқувчиларга тақдим этди.

Стадионда ОАВ вакиллари учун янги медиа трибуна ҳозирланди, Wi-Fi тизими ишлай бошлади. ОФК талаби бўйича яна кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Умид қиламизки, бу нарсалар фақат халқаро ўйинлар учунгина эмас Суперлига, Кубок баҳсларида ҳам хизмат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви 6 сентябрь куни соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.