Кубоккача яна иккита қадам. «Сўғдиёна»нинг кейинги рақиблари кимлар?

Кубоккача яна иккита қадам. «Сўғдиёна»нинг кейинги рақиблари кимлар?

«Сўғдиёна» клуби ОФК Кубоги минтақалараро плей-офф яримфинал баҳси ғолиби бўлди. 

Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз майдонида Ҳонгконгнинг «Истерн» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди «Сўғдиёна» қайси клублар билан ўйнайди?

Жиззахликларни навбатдаги босқичда (минтақалараро плей-офф финалида) Малайзиянинг «Куала Лумпур» ва Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клублари ўртасидаги ўйин (7 сентябрга белгиланган) ғолиби билан ўйнайди. Бу баҳс ҳам Жиззахда, 5 октябрь куни ўтказилади.

«Сўғдиёна» бу тўсиқдан ҳам ўта олса, ОФК Кубоги финалига чиқади. Ҳозирча асосий ўйиннинг санаси ва қаерда ўтказилиши номаълум.

Финалда жиззахликларга Ғарбий ҳудуд ғолиби рўбарў келади. Ушбу ҳудудда плей-офф жуфтликлари қуйидагича шаклланган:

«Ас-Сиб» (Уммон) – «Ист Риффа» (Баҳрайн)/«Ар-Риффа» (Баҳрайн)

Агар «Сўғдиёна» финалга қадар етиб борса, ушбу клублардан бири билан ўйнайди.