Вадим Абрамов: "Назарий жиҳатдан Суперлигада қолиш учун имкониятимиз бор"

Вадим Абрамов: "Назарий жиҳатдан Суперлигада қолиш учун имкониятимиз бор"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Луисма Эрнандес Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда қайсидир маънода режамиз ўхшади. Иккинчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади", - дейди Вадим Абрамов.
- Заҳирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти...
- Барчасини ўзингиз айтиб турибсиз. Захира ўриндиғимиз торлиқ қилмоқда. Бу нарса "Локомотив" билан ўйинда ҳам ўз сўзини айтганди. Футболчилар чарчаб қолишмоқда. 1:2 вақтида ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўрдик.
- Жамоанинг Суперлигадаги қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Назарий томондан имконият бор. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ҳакамлик? Ҳаммаси жойида бўлди.