Роналдуни “Удинезе”га чақиришмоқда

Роналдуни “Удинезе”га чақиришмоқда

"Удинезе" клуби Италия чемпионатини ажойиб тарзда бошлади.

Етти турда фриулияликлар 16 очко жамғариб, “Наполи” ва “Аталанта”дан бир очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашишган.

“Удинезе” дарвозабони Марко Сильвестри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Криштиану Роналдуни белгилаб, ҳазил қилган ҳолда уни жамоага таклиф қилди. "Удинезе" матбуот хизмати ўз футболчисининг хабарини улашиб, изоҳларда смайлик белгиланди.

Айтиш жоизки, Криштиану Роналду 2022/2023 йилги мавсумни кўнгилсиз тарзда бошлади. Португалиялик ҳужумчи саккиз ўйинда атиги битта гол урди.

скачать dle 12.0


Flag Counter