Сўнгги ўйин: Федерернинг орзуси амалга ошадими?

Сўнгги ўйин: Федерернинг орзуси амалга ошадими?

«Улкан тож» турнирларининг 20 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, швейцариялик Рожер Федерер Лэйвер кубогида яккалик баҳсларида қатнашмаслигини тасдиқлади.

«Эҳтимол Рафа (Надал) билан жуфтликда ўйнарман. Бу — орзуим», — Федерернинг сўзларини келтирмоқда SRF.

Жорий Лэйвер кубоги швейцариялик теннис афсонаси фаолиятидаги сўнгги турнир эканини ёзгандик. Мусобақалар 23–25 сентябр кунлари Лондондаги O2 аренада ўтказилади.

Федерер билан бир қаторда, Европа терма жамоаси қуйидаги теннисчиларни жамлаган: Рафаэл Надал (Испания), Новак Жокович (Сербия), Энди Маррей (Буюк Британия), Стефанос Циципас (Греция) ва Каспер Рууд (Норвегия). Жамоа сардори — анъанага кўра, «Улкан тож» турнирларини 11 марта ютган Бёрн Борг (Швеция).

скачать dle 12.0


Flag Counter