Ўзбекистон ЖЧ иштирокчисини ишончли тарзда мағлуб этди

Ўзбекистон ЖЧ иштирокчисини ишончли тарзда мағлуб этди

ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон МТЖ Камерун жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Камерун термаси ЖЧ-2022га йўлланма олган жамоа саналади. Шунинг учун Жанубий Кореяда ташкил этилган ушбу баҳсда жамоа бош мураббийи Ригобер Сонг асосий таркиб футболчиларини жалб қилди. Бу баҳслар Камерун учун ЖЧ-2022нинг гуруҳ ўйинлари олдидан сўнгги синов учрашувлари саналади.

Баҳсни Сречко Катанец шогирдлари жуда тартибли ўйин билан бошлашди.

Прессинг ва қарши ҳужумлар натижасида баҳснинг 25-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг рейди ва аниқ узатмасидан сўнг Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди.

Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи таймни ҳам ишончли тарзда ўтказди. 76-дақиқага келиб вакилларимиз яна бир гол киритишди. Бу сафар Остон Урунов гол муаллифи бўлди.

Ўзбекистон — Камерун — 2:0

Гол: Ҳожимат Эркинов, 25; Остон Урунов, 76.

Ўзбекистон МТЖ  навбатдаги учрашувини Коста-Рикага қарши ўтказади. Коста-Рика ҳам ЖЧ-2022 иштирокчиси саналади.