Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасида AIBA президенти Умар Кремлёв иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Мусобақа ўтказиладиган саналар кейинроқ аниқланади. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати нафақат Ўзбекистонда, балки минтақада илк бор ўтказилади.

2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар ўйналади.