Кроос ЖЧ-2022 фаворитини айтди

Кроос ЖЧ-2022 фаворитини айтди

Тони Кроос Бразилияни ЖЧ-2022 фаворити деб ҳисоблайди. 

«Бразилия — менинг асосий фаворитим. У ерда 3-4 «Реал» ўйинчиси бор. Менимча, улар жуда яхши. Қолаверса, сўнгги натижаларга эътибор қаратсангиз, Бразилия ҳар бир ўйинда ғалаба қозонмоқда. Улар ғалабага жуда оч.

Уларда ҳар бир жангга киришга тайёр бўлган жангчилар ва мукаммал техникага эга бўлганлар жамоаси бор.

Англия — Германия (3:3) баҳси? Ўйинни бир кўзим билан кузатдим. Эҳтимол, 3:3 — адолатли натижа. Ҳар икки жамоада ҳам ўйин натижасини ўз фойдасига ҳал қилиш имконияти бўлди. Ҳисоб 2:0 бўлганида, ҳаммаси ҳал бўлди деб ўйладим, аммо Англия ажойиб тарзда қайтди. 

Шундан сўнг Германия бутунлай ютқазди. Аммо Германия мағлуб бўлаётганида, ҳисобни тенглаштиришини ҳам кутмагандим. Бунга озчилик ишонарди. Айтиш мумкинки, инглизларнинг дарвозабони (Ник Поуп) хато қилиб, Германияни ўйинга қайтарди», — деди «Реал» яримҳимоячиси Einfach mal Luppen подкастида.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter