Футбол олами шок ҳолатида — ФИФА раҳбари

Футбол олами шок ҳолатида — ФИФА раҳбари

Индонезия чемпионатининг «Арема» — «Пересебая Сурабая» жамоалари ўртасидаги ўйинда келиб чиққан тартибсизлик оқибатида 170 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино фожиа юзасидан мурожаат йўллади.

«Индонезиядаги фожиали воқеалардан сўнг футбол олами шок ҳолатида. Бу ақлга сиғмайдиган фожиа, футболга алоқадор барча учун қора кун. Ушбу фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман», — ФИФА раҳбарининг сўзларини келтирди ташкилот матбуот хизмати.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter