Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг нархи қанча?

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг нархи қанча?

Transfermarkt портали футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини 24,65 млн еврога баҳолади.

Қиймат терма жамоа футболчиларининг умумий трансфер нархлари асосида ҳисобланган.

Ўзбекистон терма жамоаси бу борада Осиёда олтинчи, собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида бешинчи, Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади.

Энг қиммат футболчимиз, «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг тахминий бозор нархи 8 млн евро. Элдор ўтган йилга нисбатан 6 млн еврога арзонлаган.

Собиқ Иттифоқ доирасида энг қиммат терма жамоа — Украина (176,5 миллион евро). Украинанинг энг қиммат футболчиси Италиянинг «Аталанта» клуби яримҳимоячиси Руслан Малиновский 28 млн еврога баҳоланган, яъни бутун Ўзбекистон терма жамоасидан қиммат. Грузия терма жамоасининг «Наполи» (Италия)даги футболчиси  Хвича Кварацхелия ҳаммадан қиммат — 35 млн евро.

Собиқ Иттифоқ терма жамоалари футболчилари қиймати (Transfermarkt, евро) 

  1. Украина — 176,5 млн
  2. Россия — 138,8 млн
  3. Грузия — 83,95 млн
  4. Арманистон — 27,65 млн
  5. Ўзбекистон — 24,65 млн
  6. Қозоғистон — 17,6 млн
  7. Озарбойжон — 17,15 млн
  8. Молдова — 14,75 млн
  9. Беларус —12,60 млн
  10. Эстония — 10,6 млн
  11. Латвия — 9,6 млн
  12. Литва — 6,78 млн
  13. Қирғизистон — 5,98 млн
  14. Тожикистон — 5,28 млн
  15. Туркманистон — 2,06 млн