Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ўйинда мағлубиятга учради ва 2-ўринга тушиб кетди

Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ўйинда мағлубиятга учради ва 2-ўринга тушиб кетди

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 13-турида «Реал» 7 ноябрь, душанба куни «Райо Вальекано» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ мезбонлар олдинга чиқиб олди. Бунга мадридликлар Лука Модрич ва Эдер Милитаонинг голлари билан жавоб қайтарди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Альваро Гарсия мувозанатни тиклади. 67-дақиқада Оскар Трехо майдон эгаларининг учинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа «Реал» 32 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетди. «Райо Вальекано» эса очколарини 21 тага етказиб олган ҳолда 8-поғонага кўтарилди.

13-турдан кейин Ла Лига мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

«Райо Вальекано» — «Реал Мадрид» 3:2
Голлар
: 1:0 – 5 Комесаня, 1:1 – 37, пенальти Модрич, 1:2 – 41 Милитао, 2:2 – 44 Гарсия, 3:2 – 67, пенальти Трехо.

«Райо Вальекано»: Димитриевски, Балиу, Лежен, Катена, Фран Гарсия, Трехо (Унаи Лопес, 71), Гарсия (Салви Санчес, 88), Паласон (Чаваррия, 88), Комесаня (Сисс, 79), Оскар Валентин, Камело (Фалкао, 88).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 85), Алаба, Милитао, Менди (Начо, 85), Модрич (Мариано Диас, 79), Вальверде, Тчуамени (Камавинга, 69), Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.
Огоҳлантиришлар: Катена (2), Винисиус Жуниор (11), Трехо (48), Модрич (60), Карвахаль (65), Родриго (70), Балиу (87), Чаваррия (90), Васкес (90+8).