Президент қарори билан киберспорт расман алоҳида спорт тури этиб белгиланди

Президент қарори билан киберспорт расман алоҳида спорт тури этиб белгиланди

Президентнинг «Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этиладиган бўлди. Шунингдек, қуйидагилар киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • киберспорт турлари бўйича профессионал спортчилар (киберспортчилар) ва тренерлар, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;
  • киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш;
  • киберспорт турлари бўйича илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ва адабиётлар ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
  • киберспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш;
  • киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги республикада киберспорт турларини ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга масъул ваколатли давлат органлари этиб белгиланди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter