ЖЧ-2022. Испания Коста-Рика дарвозасига жавобсиз 7та гол урди (видео)

ЖЧ-2022. Испания Коста-Рика дарвозасига жавобсиз 7та гол урди (видео)

ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган Испания - Коста-Рика баҳси бўлиб ўтди. Унда "қизил фурия" йирик 7:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Дани Олмо испанларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 21-дақиқада Марко Асенсио жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади.

31-дақиқада Ферран Торрес пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлим бошида Торрес дублни расмийлаштирди.
74-дақиқада Гави жамоасининг тезкор комбинациясини чиройли гол билан якунлади. Асосий вақт сўнгида Карлос Солер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, қўшиб берилган вақтда Альваро Мората якуний ҳисобни ўрнатди — 7:0.
Қуйида мазкур ўйиннинг видеошарҳини томоша қилинг.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter