Элдор Шомуродов Японияга келди

Элдор Шомуродов Японияга келди

“Рома” олдига жорий мавсумда жиддий вазифалар қўйилган. Жозе Моуриньо шогирдлари чемпионат якунида кучли тўртликдан жой олиб, келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши шарт.


Бундан ташқари, “бўрилар” ўтган мавсумда қўлга киритилган Конференциялар лигаси бош соврини ёнига бу гал Европа лигасининг кубогини қўшиб қўйиши топшириқ сифатида юкланган.

“Рома” бу икки мураккаб вазифани уддалашга қийналмоқда. А Серияда ҳам Европа Лигасида ҳам иштироки ишончли чиқаётгани йўқ. Моуриньо шогирдлари ҳар икки турнирда етарли даражада ғалаба қозона олмаяпти. Аксинча, кутилмаган жойда мағлубият ёки дуранг қайд этган ўйинлар кўп бўлди.

Қатардаги жаҳон чемпионати муносабати Европанинг кўп лигаларида танаффус эълон қилди. Бундан унумли фойдаланиш мақсадида “Рома” иккита йиғин ташкил қилади. Улардан биринчиси Японияда бошланди.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғинга асосий таркиб, захира ва ёшлар жамоасидан ўйинчиларни жалб қилди. Табиийки, жаҳон чемпионатида тўп тепиш учун ўз миллий терма жамоаларига чақиртирилган аргентиналик Пауло Дибала, польшалик Никола Залевски, португалиялик Руй Патрисио ва уругвайлик Матиас Вина клуб йиғинларини ўтказиб юборади.

Шунингдек, жароҳатидан тикланаётган Жоржиньо Вейналдум, қўлини операция қилдирган Брайан Кристанте тикланиш жараёнида бўлгани боис Японияга таклиф қилинмади. Жозе Моуриньо билан уришиб қолган Рик Карсдорп руҳий ҳолати яхши эмаслигини рўкач қилиб, клубга қайтгани йўқ.

Бу футболчиларнинг ўрнини ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатган Керубини, Керамицис ва Тахирович каби ёшлар эгаллади. Шунингдек, ўз мамлакатлари терма жамоаларининг йиғинида қатнашган Элдор Шомуродов ва Никола Дзаньола ҳам Жозе Моуриньо ихтиёрига етиб бор.

Япониядаги йиғинга таклиф этилган футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар: Свилар, Бур.
Ҳимоячилар: Смоллинг, Ибаньес, Манчини, Спинаццола, Челик, Миссори, Кумбулла, Керамитсис.
Ярим ҳимоячилар: Пеллегрини, Матич, Тахирович, Фатиканти, Бове, Трипи, Вольпато.
Ҳужумчилар: Абрахам, Шомуродов, Белотти, Керубини, Эл-Шаарави, Дзаньоло.

Япониядаги йиғин 29 ноябрга қадар давом этади. Японияда Жозе Моуриньо шогирдлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Римликлар 25 ноябрь куни “Тойота” аренасида “Нагоя Грампус”, 28 ноябрда эса Япония миллий стадионида “Йокогама Фаринос” футболчилари билан куч синашади.

“Рома” клуби Япониядан кейин иккинчи ўқув-машғулот йиғинини одатга кўра, Жозе Моуриньонинг юрти Португалияда ташкил қилади.

А Серия ўйинлари 4 январдан давом эттирилади. Шу куни пойтахтликлар “Олимпико” стадионида “Болонья” қарши саф тортади.

Манба: Sports.uz

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter