» » ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистон Сингапурда қийин ғалабага эришди

ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистон Сингапурда қийин ғалабага эришди

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапур ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 3:1 ҳисобида қийин ғалабага эришди.

Ўйиндаги илк хавфли вазият 8-дақиқада кузатилди. Элдор Шомуродов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ўзидан ҳам қулайроқ вазиятда турган Жалолиддин Машариповга узатди. Машарипов эса дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб имкониятдан фойдалана олмади.

10-дақиқада Сингапур жуда хавфли вазият содир этди. Сингапурлик футболчининг зарбасини Элдор Суюнов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15-дақиқада ўйинда ҳисоб очилди. Санжар Қодирқуловга қарши қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини жамоа сардори Одил Аҳмедов голга айлантирди.

35-дақиқада Ўзбекистон миллий жамоаси яна битта гол уриши мумкин эди. Одил Аҳмедовнинг қанотдан узатган тўпини Элдор Шомуродов бош билан дарвозага йўллади, аммо ҳужумчига бироз аниқлик етишмади. 39-дақиқада худди шунга ўхшаш вазият Достон Ҳамдамовда бўлди. Достон Ҳожиакбар Алижонов узатган тўпни бош билан дарвозага йўллай олмади.

1-бўлим якунида Ўзбекистон гол ўтказиб юборди. Норвегия қуйи дивизионида ҳаракат қилувчи Иҳсан Фанди ҳисобни тенглаштирди. Ҳужумчи ҳаводан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимни Ўзбекистон жуда фаол бошлади. 52-дақиқага келибоқ Абрамов шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Элдор Шомуродов Фаррух Сайфиевнинг узатмасини бош билан дарвозага йўллади. Голдан кўп ўтмай Элдор дубль қайд этиши мумкин эди, аммо ҳимоячини алдаб ўтган Элдор бўш дарвозани ишғол қила олмади.

67-дақиқада ҳимоячидан катта тезликда ўтиб кетган Элдор Шомуродов қанотдан дарвоза томон яқинлашди ва кучли зарба билан яқин бурчакни нишонга олди, аммо Элдорнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

Бу ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг очколари сони 6 тага етди ва Вадим Абрамов жамоаси вақтинча гуруҳ етакчисига айланиб олди. Фаластин ҳамда Саудия миллий жамоалари ўртасидаги ўйин давом этмоқда.

90+2-дақиқада Элдор Шомуродов ўйинга нуқта қўйди. Ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтган Элдор бўш дарвозага гол урди. 

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё минтақаси
«D» гуруҳи, 4-тур
СИНГАПУР — ЎЗБЕКИСТОН 1:3
Голлар: Иҳсан Фанди (45+1) — Одил Аҳмедов (15), Элдор Шомуродов (52, 90+2).
Сингапур, «Миллий» стадиони.

Сингапур: Исван Маҳбуб, Ҳафиз Нор, Шаҳдан Сулайман, Шавал Ануар, Сафаван Бахарудин, Ирфан Фанди, Иҳсан Фанди (Габриэль Квак, 69), Харис Харун, Назрул Назари, Зулфахми Арифин, Хами Шахин.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров (Икром Алибоев, 52), Достон Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 90+3), Жалолиддин Машарипов (Сардор Мирзаев, 70), Элдор Шомуродов.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари
11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР