» » Франциянинг "Нант" клуби Рашидов учун қанча пул тўламоқчи бўлганини биласизми?

Франциянинг "Нант" клуби Рашидов учун қанча пул тўламоқчи бўлганини биласизми?

Айни пайтда Қатарда «Қатар СК» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Сардор Рашидов билан боғлиқ ҳар қандай хабар ёки маълумотни имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки катта иқтидор эгаси ҳисобланган Рашидовнинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва шу сабабли унинг Қатардаги фаолиятини ҳам диққат билан кузатиб бормоқдамиз.

Сардор ҳақида гап кетганда, аввало шуни айтиш жоизки, унга ҳамма вақт таклифлар етарли даражада бўлган ва айниқса, уларнинг орасида Европанинг кучли бешлик чемпионатидаги клублар томонидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд эди. Аммо айни чоғда у ўзини Қатарда жуда яхши ҳис этмоқда.

Шунга қарамасдан, ҳамюртимизга Европа клублари томонидан бўлган қизиқишлар ҳақида бежизга айтаётганимиз йўқ. Гап шундаки, ўз вақтида Франциянинг «Нант» клуби Сардор Рашидовга кўз тикаётгани борасида хабарлар тарқалганди ва бу аслида ҳам ҳақиқат эди. Чиндан ҳам «Нант» ўзбекистонлик футболчига қаттиқ қизиқиб қолганди.

Биз буни нега эсга оляпмиз? Гап шундаки, «Нант» клуби томонидан Рашидовга тўланадиган сумманинг миқдори бўйича юборилган аниқ таклиф ҳақидаги маълумотга эга бўлдик.

Унга кўра Франция жамоаси Рашидовга расмий равишда таклиф юборган ҳолда уни қўлга киритиш учун 800.000 (саккиз юз минг) ЕВРО миқдоридаги маблағдан воз кечишга тайёр бўлган. Бу футболчимиз учун ҳар томонлама «конкрет» тўланадиган маблағ эди.

Кўриб турганингиздек, Рашидов европаликларнинг хушини «ўғирлаган» ва уларнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла олган. Лекин юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Сардор ва оиласи учун Қатар ҳар жиҳатдан қулай бўлиб турибди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР