» » Hurriyet: «Галатасарой» Фалькао ўрнига Шомуродовни олиб келмоқчи

Hurriyet: «Галатасарой» Фалькао ўрнига Шомуродовни олиб келмоқчи

«Ростов» клубидаги молиявий муаммолар сабабли, жамоа ўз тўпурари Элдор Шомуродовни трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, ўзбекистонлик голеадорга Россиянинг гранд клубларидан ташқари, Туркиянинг номдор клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

 Туркиянинг бир қатор нашрлари қаторида «Hurriyet»нинг ёзишича, жорий мавсумда ҳужумчига ёлчимаётган «Галатасарой» клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Клуб мавсум бошида ўз сафига қўшиб олган икки ҳужумчи – колумбиялик Радамель Фалькао ва руминиялик Флорин Андоненинг ўйинидан умуман қониқмаяпти. Икки форвард ҳам жароҳатлар гирдобида қолаётгани клуб бош мураббийи Фотих Теримнинг режаларини бузмоқда. Катта умидлар билан Истамбул клубига таклиф этилган Фалькао мавсум бошидан буён 5 ўйинда бор йўғи 1 та гол урган. Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини январдаги трансфер ойнасида қўшиб олмоқчи.

 Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЦСКА Шомуродов учун 5 миллион таклиф этаётгани ҳақида хабар чиққан бўлса, кўп ўтмай «Советский Спорт» нашри Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит эканлиги ҳақида ёзганди

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР