Бугун Ўзбекистон Лига кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги финал учрашуви "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланади.
Олинган маълумотларга кўра, мазкур баҳсни кўриш учун стадионга "USM Holdings" таъсисчиси, Халқаро қиличбозлик Федерацияси Президенти Алишер Усманов келиши кутилмоқда.
Кеча, 3 декабрь куни Алишер Усмановга тегишли бўлган "Airbus A340-313" самолёти Мюнхендан Тошкентга учиб келган.