» » Элдор Шомуродов Лионель Мессини ортда қолдирди

Элдор Шомуродов Лионель Мессини ортда қолдирди

IFFHS – Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 2019 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар халқаро мусобақаларда энг кўп гол киритган футболчилар рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингга 34 футболчи киритилган бўлиб, уларнинг кўрсаткичлари ўз мамлакати терма жамоаси ва клуб сафида халқаро баҳсларда киритган голлари бўйича тузиб чиқилган.

Эътиборлиси, ушбу рейтингдан ҳамюртимиз Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам жой олди. Иқтидорли футболчимиз ўтган йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида умумий ҳисобда 13 та гол киритди. Шомуродов тўп сураётган “Ростов” еврокубоклардан ташқарида қолганлиги учун клуби сафида халқаро учрашувларда иштирок этолмаган бўлсада, терма сафидаги голлари унга бу рейтингнинг 11-поғонасидан жой олишида хизмат кўрсатди.

Элдор Шомуродов рейтингда жаҳон футболи юлдузи, 2019 йилнинг энг яхши футболчиси Лионель Мессини ортда қолдира олди. Шунингдек, ҳамюртимиз осиёлик юлдузлар Сон Ҳён Мин ва Сардор Азмундан ҳам олдинда жойлашган.

Рейтингнинг биринчи поғонасини Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 21 та гол билан қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларда 19 тадан гол билан Али Мабхут ва Ҳарри Кейн жой олишди.

2019 йилда халқаро майдонда энг кўп гол урган футболчилар: (01.01.2019 – 31.12.2019)

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР