» » Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида

"Бунёдкор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа бугун иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"20 декабрь куни янги мавсумга тайёргарликни бошлагандик. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар давом эттирилди. Биз Осиё чемпионлар лигаси саралашида ўйнаймиз, шу боис январь ойи бошидан икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Насиб қилса эртага, 7 январь куни БААга учиб кетамиз. У ерда янада жиддийроқ ишлаймиз. Олимпия терма жамоасига 5 нафар футболчимиз кетгани боис таркибимизда ўзгаришлар кўп. Олимпия терма жамоамизга омад тилаймиз, мусобақа охиригача Таиландда бўлишларини хоҳлаймиз. Улар ўз вазифаларини, биз эса бу ерда ўз вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирча янгилар ҳақида нимадир дейиш қийин. Бу футболчиларни жуда яхши биламан. Йиғинлар давомида улар жамоамизга тезроқ қўшилиб кетишларини кутамиз. Ҳумоюн Муртозаевни терма жамоага чақирганимда шахсан танишгандим. Уни ва Сардор Абдураимовни "Насаф"даги ўйинлари орқали яхши биламиз. Мурод Холмуҳаммедов тажрибали ҳимоячи, терма жамоа йиғинида у ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олганди. Ким кучли бўлса ўша майдонга тушади.

Ҳозир таркибимиздаги барча футболчилар билан БААга учамиз. 21 январь кунги "Ал Завра" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Эшитишимга қараганда ўйинни 22 январга кўчиришлари мумкин экан. Буни учрашувга яқин қолганида билиб оламиз", - дейди Вадим Абрамов.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР