» » Хориж матбуоти: Яна бир муваффақиятсизликдан сўнг ўзбек футболини келажакда нима кутмоқда?

Хориж матбуоти: Яна бир муваффақиятсизликдан сўнг ўзбек футболини келажакда нима кутмоқда?

Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатидаги иштирокимизни матбуот турлича талқин қила бошлади.
Кимдир Ўзбекистон муносиб иштирок этди деган бўлса, бошқа нашрлар тайёр йўлланма қўлдан бой берилганига алоҳида урғу беришди. Осиё футболини имкон қадар ёритиб келаётган сайтлардан бири theasiangame.net Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида мақола тайёрлаб, келажакда ўзбек футболи қандай кўриниш олиши борасида ўз тахминини билдирди. Қуйида ушбу мақоланинг қисқартма вариантини ҳавола этамиз

“U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияга кичик ҳисобда мағлуб бўлиши ушбу мамлакат мустақил бўлганидан бери Олимпиадага чиқиш имкониятини яна тўрт йилга кечиктирди. Ўзбекистон Олимпия ўйинларига бунчалик яқин келмаганди. Лекин терма жамоа иккита имкониятдан фойдалана олмади. Олимпиадага бориш учун ярим финалда ғалаба қозониш ёки 3-ўрин учун баҳсни ютиш керак бўларди, лекин Ўзбекистон олимпиячилари ҳар икки баҳсда мағлуб бўлишди”. 

“Австралия эса 2008 йилдан бери яна катта мусобақага йўлланма олди. Бундан “Оқ бўрилар” (Ўзбекистон терма жамоаси лақаби) мухлислари хафа бўлиши табиий, шундай экан ҳақли савол туғилади: ўзбек футболи ўз мухлисларини хурсанд қилиши учун нима қилиши керак?”

“Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик чоғида қаттиқ меҳнат қилди, буни рад қилиб бўлмайди. Ассоциация раҳбарияти халқнинг азалий орзусини рўёбга чиқариш мақсадида хориждан мураббий олиб келди. Худди икки йил аввал Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон чемпион бўлгани каби бу сафар ҳам энг юқори мақсад қўйилди. Лекин мақсад сари бир қадам қолганида ҳаммаси пучга чиқди. Негадир Ўзбекистон бир қадам қолганда ўз ниятига эриша олмаяпти”. 

“Масалан, ўтган йил Осиё чемпионлар лигасида қатнашган “Пахтакор”ни олайлик. Бу жамоани Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида кечган “Ал Аҳли” билан ўйинда бир очко ҳам қониқтирарди, шундай бўлган тақдирда “Пахтакор” салкам 10 йил деганда биринчи бор гуруҳдан чиқишни уддаларди. Ўша учрашувда Игорь Сергеев 88-дақиқада гол урган бўлса-да, “Пахтакор” дурангни сақлаб қола олмади. Ундан кейин қўшимча дақиқаларда Абдулраҳмон Гариб тўп киритиб “Ал Аҳли”га қийин ғалабани келтирди. Натижада Саудия клуби кейинги босқичга йўл олди”.

“Орадан олти ой ўтиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Саудия Арабистонига қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашувини ўтказди. Ўзбекистон ғалаба ишқибозлар учун қанчалик керак эканини, шу билан бирга кейинги босқичга чиқиш имкониятини янада қулайлаштиришини ҳамда энг асосий рақобатчисидан тўрт очкога ўзиб кетишини биларди, лекин иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ўйин охирида иккита гол туфайли мағлубиятга учради”.

“Эътибор берсак, ўзбек клублари ёки терма жамоалари охирги пайтларда деярли бир хил сценарий бўйича ютқазиб қўяётганини кўрамиз. Масалан, U-23 Осиё чемпионатида ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия билан баҳснинг иккинчи таймида мағлуб бўлди. Энг аламлиси ўтган йил Саудия Арабистони миллий терма жамоаси мағлуб этганди, бу йил уларнинг олимпиячилари ўзаро ўйинда зафар қучишди, ўтган йил Австралия Осиё Кубогида Ўзбекистонни мусобақадан чиқариб юборганди, бу йил австралиялик олимпиячилар Олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолдиришди”. 

“Лекин бу мағлубиятларда Ўзбекистон аламли тарзда имкониятни бой берди дея олмаймиз. Ўйинни диққат билан таҳлил қилсак, жамоа кўп хатога йўл қўйганини, айниқса ҳимояда анча бўш ҳаракат қилгани кўзга ташланади. Айтайлик, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қоғозда Саудия Арабистонидан ҳам, Австралиядан ҳам кучли бўлгандир, лекин факт шуки майдонда ютқазди. Энди савол туғилади: ўзбекистонлик ёшлар кейинги беллашувларда руҳий қийинчиликни енгиб ўта олишадими? Келажакда ўзбек футболини нима кутмоқда? Жамоалар кучаядими? Бу саволга бир пайтнинг ўзида ҳа ёки йўқ деб жавоб бериш қийин”.

Инглиз тилидан Х.Холиқов таржимаси
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
15:02
Электрни асоссиз узган раҳбарлар иши судга чиқарилди
14:58
«Associated Press»: коронавирус сабаб Европа осмони «мусаффолашди»
14:57
Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди
15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР