» » Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Жиззах шаҳри мезбонлик қилган талаба ёшлар ўртасидаги “Универсиада” спорт мусобақаси дастурларидан ўрин олган эркаклар ўртасидаги гандбол мусобақасининг Республика финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Ўзининг гўзаллиги ва бетакрорлиги билан ажралиб турадиган Жиззах воҳасининг марказида жойлашган Жиззах Политехника институти спорт мажмуасида уч кун давом этган муросасиз баҳсларда Тошкент, Самарқанд, Хоразм ҳамда Фарғона вилояти талаба ёшлари ўзаро беллашдилар.

Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Хоразм вилояти ва учунчи ўринни Самарқанд вилояти жамоалари эгалладилар.

Мазкур мусобақа ғолибларини тантанали тақдирлаш марасими жорий йилнинг 20 февраль куни Жиззах шаҳри марказида жойлашган “Ёшлар инновацион маркази”да бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимлиги вакиллари, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жиззах Политехника, Педагогика институтлари вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги тез суръатлар, шиддат билан ўзгариб бораётган замон, халқаро майдонда тобора кескин тус олаётган рақобат кўпчилик мамлакатлар қаторида биздан, авваламбор, белини маҳкам боғлаб, катта ният ва ишонч билан ҳаётга кираётган навқирон ёшлардан янгича фикрлашни, энг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашни, Ватанимизнинг тақдири ва эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлишни талаб этаётганлигини инобатга олган ҳолда  халқаро ареналарда ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришда барча ёшларга сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва зафарлар тилаб қолишди.

Шундан сўнг, ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан 1-2-3-даражали диплом, медал ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
15:02
Электрни асоссиз узган раҳбарлар иши судга чиқарилди
14:58
«Associated Press»: коронавирус сабаб Европа осмони «мусаффолашди»
14:57
Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди
15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР