» » Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов допинг сабаб спортдан четлатилди

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов допинг сабаб спортдан четлатилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Оғир атлетика бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов антидопинг қоидаларини бузганлиги сабаб икки йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) маълум қилди.

Ўзбекистонлик спортчининг 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги қон таҳлилидан тақиқланган туринабол моддаси топилгани сабаб 2019 йилнинг май ойида Спорт арбитраж суди Нурудиновни антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топган.

IWF расмий сайтида маълум қилинишича, дисквалификация 2018 йилнинг 18 декабридан 2020 йилнинг 17 декабрига қадар бўлган муддатни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида Лондон Олимпиадасидаги допинг таҳлиллари натижасида беш нафар оғир атлетикачи, шу жумладан Руслан Нурудинов ҳам спортдан четлатилиши ҳақида хабар қилинганди.

Нурудинов Лондондаги Олимпия ўйинларида 105 килограмм вазн тоифасида тўртинчи ўринни қўлга киритган. 2016 йилги ўйинларда силтаб кўтаришда Олимпия рекордини (237 кг) қайд этган ҳолда, олтин медалга эга чиққанди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР