» » Шоҳжаҳон Эргашев даволанмоқда! Аҳволи қандай?

Шоҳжаҳон Эргашев даволанмоқда! Аҳволи қандай?

Профессионал боксда енгилмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев, Sports.uz сайти мухбирига, ҳозирда нималар билан банд экани, карантин сабаб ўзгарган режалари, промоутерлик компанияси фаолияти ва олдинда турган мақсадлари ҳақида қуйидагиларни гапириб берди.

– Ҳозирда уйда оилам бағридаман. Пандемия сабаб юзага келган карантин ҳолати, қайсидир маънода менга саломатлигимни янада яхшилашга, оила аъзоларим билан кўпроқ бирга бўлишга ва дам олишим учун қулай шароит яратди. Хабарингиз бор, ўтган 3 йил мобайнида кўплаб жанглар ўтказдим. Шу сабабли ҳам соғлиқни мустаҳкамлаш ва эски жароҳатларни даволаш учун вақтим бўлмаганди. Ҳозир эса улардан қутилиш учун қулай имконият пайдо бўлди ҳамда мен бундан унумли фойдаланяпман. Вақтинчалик қийин машғулотларни ўтказмаяпман. Фақатгина югуряпман.

Пандемия сабаб барча спортчилар каби менинг ҳам режаларим ўзгариб кетди. Аввало 9 май кунидаги жангим қолдирилди. Шунингдек, "Shohjahon Promotions" номли промоутерлик компаниямиз номидан рингга кўтарилиши керак бўлган бир неча боксчиларнинг ҳам жанглари қолдирилди. Аммо, промоутерлик компаниямиз фаолияти тўхтагани йўқ. Насиб қилса, Сочи шаҳрида июнь ойининг охирларида ўтадиган бокс кечасида спортчиларимиз иштирок этиши кутиляпти.

Олдинда режалар кўп. Аввало шу йил уйланиб, оилам билан Америкага учиб кетаман. Америкада яшаб, инглиз тилини мукаммал ўрганиб, жаҳон чемпионлари билан биргаликда машғулотларни олиб бормас эканман, чемпионлик камарини қўлга киритишим қийинлашаверади. Насиб қилса, жаҳон чемпионлик камари билан юртимизга қайтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб келаётган халқимизга ва биз спортчилар учун барча имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга миннатдорчилик билдирмоқдаман.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР