Podcast: Sangzor.uz янги лойиҳага қўл урди

Podcast: Sangzor.uz янги лойиҳага қўл урди

Ҳурматли сайтимиз мухлислари Sangzor.uz сайти янги лойиҳа подкаст жанрига қўл урди.  

Подкаст ўзи нима, деган савол туғилган бўлса, қисқа жавобимиз шуки, подкаст бу аудио эшиттириш. Уни суҳбат ёки мулоқот дейишимиз ҳам мумкин. Унда сайтимиз ўқувчилари учун қизиқарли бўлган энг муҳим мавзуларни танлаб олиб, дилдан суҳбат қурамиз. Аудио суҳбатларимиз бир ойда икки-уч марта эътиборингизга ҳавола қилинади. Ҳар бир янги аудиони эпизод деб номлаймиз. Демак, бундан буён сайтимизга ташриф буюриб, суҳбатларимизни тинглашни эсдан чиқарманг.   

Подкастнинг мақоладан қандай афзаллиги бор? 

Мақолани ўқиш учун алоҳида вақт ажратишингиз, бир жойга ўтириб, телефонингиз ёки компьютерингиз экранига тикилиб, бутун диққатингизни унга қаратишингиз керак. Аудиони телефонингизда ёки компьютерингизда овозини чиқариб ёки қулоқчин орқали исталган пайт ва исталган жойда тинглашингиз мумкин. Бирон юмушни бажараётган бўлсангиз ёки бекатда автобус кутиб ўтириб ҳам уни тинглаш имкониятига эгасиз. Уни тинглаш учун олдиндан телефон ёки компьютерингизга сақлаб олиб, исталган пайт интернет йўқ пайтларда ҳам тинглашингиз мумкин. Автобусда ишга ёки ўқишга кетаётиб 10-15 дақиқа вақтингизни фойдали бир мавзуда ажойиб аудио суҳбатни тинглашга сарфламасмидингиз? 

Сизни ишонтира оламизки, бизнинг подкаст кундалик радио эшиттиришларидан ёки сиз ҳар куни тинглайдиган қўшиқ ва мусиқалардан қизиқарлироқ ва фойдалироқ бўлади. Агар бундай бўлиб чиқмаса, бизга боғланинг. Таклиф ва муносабатларингизни ҳар доим самимият билан қабул қиламиз. Демак бошладик. 

1 Эпизод: Футбол мавзуси. Унда 4 нафар жиззахлик журналистлар Англия премьер лигаси ва Ўзбек футболи ҳақида суҳбат қурганмиз. Насаф жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса эксперт сифатида таклиф этилган бўлиб, ушбу мураббийнинг фикрлари ҳам сиз учун қизиқ бўлиши мумкин.