» » Шота Арвеладзе: "Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди"

Шота Арвеладзе: "Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди"

"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ 3-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Бундай савияли мусобақада биз футболнинг ўзи ҳақида гапиришимиз яхшироқ бўларди, чунки Осиёнинг энг кучли клубига қарши ўйнадик. Қизил карточка берилишидан аввал тўп оширилганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Шунингдек, бизнинг ҳужум пайтида футболчимизга қўполлик ишлатилганди. Бу жудаям оғриқли. Кийиниш хонасида уларга қараш қийин.


Афсуски, бундай қўпол хатолар жудаям оғриқли. Биз яна қайтамиз. Футболдаги одамлар эса камроқ хато қилишларига умид қиламиз. Улар қарорларини ўзгартиришмоқда, осон фолларни беришмоқда. Кимдир кўрсатиши билан қарорлари ўзгармоқда. Бундай даражадаги турнирда юқори савияли ҳакамлар бўлиши керак, аммо бу ҳолат бизни хафа қилди.

Бундай даражадаги ўйинларда 3-4 имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Бунга интилиш лозим. Лекин бу ҳали бизнинг энг яхши ўйинимиз, энг юқори даражамиз эмас. Биз яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.

Биз олдинга умид билан боқамиз. Ишимиз футболчиларни руҳлантириш. Энди бу тарих эканлигини уларга уқтирамиз. Бугунги ўйин тугаб бўлди. Тезроқ тикланиб, йигитларга навбатдаги беллашув ҳақида суйлаймиз. Олдинда уч баҳс кутмоқда. Рақиб ҳақида маълум хулосаларга эгаман, аммо бу ҳозирча ён дафтарчамда битилган. Буни йигитларга айтаман. Кейинги беллашувда биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қиламиз.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
17:14
Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда
17:12
Sof.uz: Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
17:07
Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлари раҳбарлари диққатига!
12:49
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)
12:42
ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади
10:25
Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди
10:24
Жиззахда 550 та умумтаълим мактаблари тўлиқ анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлади
08:30
Она тилимизни ривожлантириш ҳар биримизнинг енг муҳим фаолият йўналишларимиздан бирига айланиши лозим
17:38
Зоминда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
17:22
Саида Мирзиёева журналист ва блогерлар ҳақида: “Улар фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди”
16:53
Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди
14:26
Podcast: Радарда болалар футболи мавзуси (4 эпизод)
11:47
Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди
11:26
Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР