Элдор Шомуродов ўтаётган «Женоа»нинг А Сериядаги ўйини коронавирус туфайли қолдирилди

Элдор Шомуродов ўтаётган «Женоа»нинг А Сериядаги ўйини коронавирус туфайли қолдирилди

Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Женоа» — «Торино» учрашуви Генуя клуби футболчиларининг кўпчилигида коронавирус аниқлангани сабабли қолдирилди. Бу ҳақда «Женоа» расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ клуб жамоанинг 11 нафар футболчиси, шунингдек, клубнинг 4 нафар ходимида COVID-19 коронавируси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Таъкидланишича, клуб амалдаги протоколда кўзда тутилган барча тартиб-қоидаларни амалга оширишни бошлаб юборган ва бу тўғрисида расмийларни хабардор қилган. Учрашув 3 октябрь санасига белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, «Женоа» ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани, Элдорнинг йиллик маоши эса йилига 600-700 минг еврони ташкил қилиши ҳақида хабар қилинганди.