» » Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди

Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди

Италиянинг “Женоа” клубига ўтган Элдор Шомуродов Италия А Серияси 4-турида дебют учрашувини ўтказди. Ўйин “Верона”га қарши бўлиб ўтди.

Шомуродов янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, 63-дақиқага тўп сурди.

“Женоа” бош мураббийи Роландо Маран “Верона”га қарши дурангдан (0:0) кейин Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди.

“Мен унга ўйнаш имкониятини бердим. Бироқ ҳали унда бизнинг футбол ҳақида тушунча йўқ. У бошқа чемпионатдан келди ва бу ерда ҳаммаси қандай ишлашини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабрли бўлиши лозим. У бугун хатоларга йўл қўймади. Шунинг учун ҳам бугун унинг ўйини учун миннатдорчилик бидлираман”, дейди Маран.

“Женоа” кейинги турда Миланнинг “Интер” клубига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Италия А Сериясида "Женоа" 4-тур якунига кўра, 3 та ўйин ўтказиб, 4 очко тўплаган. Клуб жадвалда 11-ўринни банд қилиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Россиянинг "Ростов" клубидан 9 млн евро эвазига Италияга кўчиб ўтди. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР