Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа

Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа

Неймар келаётган икки ҳафта давомида «Пари Сен-Жермен»га ёрдам бера олмайди. Бразилиялик футболчи ноябрь ойи ўрталарида майдонга қайтиши кутиляпти, дейилади «Вести» хабарида.

УЕФА Чемпионлар лигасининг «Башакшеҳир» (Туркия)га қарши ўйинида Неймар жароҳат олганди. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда, биринчи таймнинг ўрталарида у майдондан олинган эди. Ўйин 2:0 ҳисобида парижликлар фойдасига якунланган.

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель бразилиялик ҳужумчининг ноябрь ойи ўрталарида, терма жамоалар ўйинлари муносабати танаффусдан сўнг майдонга қайтишини кутяпти. Бироқ Неймарнинг Бразилия терма жамоасининг Венесуэла ва Уругвайга қарши ўйинларига чақирилиши Тухелни ранжитди.

«Агарда у майдонга тушса — ёмон аломат. Бу Неймар жароҳат олмаганини англатади», — Тухелнинг сўзларини келтирмоқда «РИА Новости».