«Барселона» тўпураридан 4 ойга айрилди

«Барселона» тўпураридан 4 ойга айрилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Ансу Фати ўтган турда «Бетис»га (5:2) қарши баҳсда тиззасидан олган жароҳати туфайли операция қилинди. 

Қайд этилишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган. Яқинда 18 ёшини нишонлаган футболчи энди 4 ой майдонга туша олмайди.

Фати бу мавсумда Ла Лигада тўртта гол урган ҳолда жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.