Шота Арвеладзе «Пахтакор»дан кетди

Шота Арвеладзе «Пахтакор»дан кетди

«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида клубни тарк этганини эълон қилди.

«Бугун «Пахтакор» бош мураббийлигидан кетдим. Энди клуб бош мураббийи эмасман, аммо доим жамоанинг асосий мухлиси бўлиб қоламан. Мен учун ажойиб тажриба бўлди ва бу ерда фантастик даврни ўтказдим. Биз буюк жамоа бўлдик ва буни ҳеч қачон унутмайман», – деди грузиялик мутахассис.

Арвеладзе «Пахтакор»даги уч йиллик фаолияти давомида икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлди.