Ҳасанбой Дўсматов рақибини 1-раунддаёқ рингга қулатди

Ҳасанбой Дўсматов рақибини 1-раунддаёқ рингга қулатди

Ҳасанбой Дўсматов (2-0, 2 КО) Москва шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказди.

Ушбу жангда Ҳасанбойга Россия номидан рингга кўтарилган асли ўзбекистонлик Одилжон Сотқинов (0-1) рақиблик қилди. Ҳасанбой жангнинг 1-раундидаёқ рақибини тўрт бор нокдаун ҳолатига туширди. Ҳолат такрорланавергач, ҳакам жангни тўхтатди.

Шу тариқа Ҳасанбой профессионал боксдаги 2-жангини ҳам муддатидан аввалги ғалаба билан якунлади.