Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » ДХА Жиззах вилоят бошқармасида спорт машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилди

ДХА Жиззах вилоят бошқармасида спорт машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилди

06 янв 2021, 17:53, Admin
0 комментариев    579 Кўрилган

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳафтанинг маълум кунларида мини футбол, стол тенниси ва гимнастика турлари бўйича машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Адлия вазирининг “Адлия органлари ва муассасаларида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Аслида гап буйруқлар ижросида ҳам эмас. Шунчаки ходимларнинг ишдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш, иш вақтидан сўнг барча ходимларни жисмоний тарбия орқали саломатлигини мустаҳкамлашига эришишдир. Бу орқали ходимлар ўртасида жамоавийлик шаклланиб, ишдаги унумдорлик ҳам ортиши шубҳасиздир.

 

- Ҳар шанба куни ходимларнинг оила аъзолари ўртасида ҳам оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш режалаштирилган, - дейди бошқармада “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юкланган масъул ходим Э.Урдушев. – Шу сабабли ҳафталик спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасини ишлаб чиқилди.

Жорий ҳафтадан бошлаб ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари Миллий университетнинг Жиззах филиали спорт залида мини футбол бўйича машғулотлар бошлаб юборилди. Дастлабки машғулот кунларида бошқарма, Жиззах шаҳар ҳамда Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари 3 та жамоага бўлинган ҳолда майдонда беллашдилар.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида эса тизим ходимлари ўртасида “ДХА кубоги” мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
02 янв 2021, 14:54    112    0
Дунёдаги энг кекса инсон — япониялик Канэ Танака 118-туғилган кунини нишонлади.  ...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив