Бугун "Женоа" ўйнайди.Шомуродов қайдномада борми?

Бугун "Женоа" ўйнайди.Шомуродов қайдномада борми?

Бугун Италия А Серия 17-тур ўйинларига старт берилади. Тошкент вақти билан 22:00 да "Женоа" клуби ўз майдонида "Болоня"га қарши майдонга чиқади.Генуяликлар турнир жадвалида 19-ўринни банд этганини ҳисобга олсак, бу учрашувда ғалаба қўлга киритилиши шарт. Рақиб эса, 12-поғонани банд этиб турибди. Ушбу беллашувда Элдор Шомуродов майдонга тушиши эҳтимоли юқори. Боиси, у қайдномадан ўрин олган.