Дана Уайт кўз олдида ўзбек жангчиси ажойиб ғалабани қўлга киритди

Дана Уайт кўз олдида ўзбек жангчиси ажойиб ғалабани қўлга киритди

Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил этилаган жанг кечасида октагонга кўтарилган юртдошимиз Авлиёхон Ҳамидов чиройли ғалабани қўлга киритди. У канадалик жиддий рақиб Луи Жордейн билан ажойиб уч раундни ўтказди.

Раундлар мобайнида “тэйк-даунлардан унумли фойдаланган юртдошимиз ҳақли ғалабани қўлга киритди. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу турнир UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов хотираси учун ўтказилади. Фахрий мехмонлар, Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда UFC промоушени президенти Дана Уайт ҳам ушбу жангни бевосита кузаиб борди.

Жаҳонгир Қорабоев шогирди ҳисобланувчи Авлиёхон Ҳамидов фаолиятидаги 10-ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, уч мағлубият ва бир дуранг ҳам қайд этган. Аҳамиятлиси, Ҳамидов сўнги 5 жангини ғалаба билан якунлаган. Канадалик жангчи эса 7 бора жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида зафар қучган ва икки бор мағлубиятга учраган эди.