» » Элдор Шомуродов “Женоа”га энди керак эмасми?

Элдор Шомуродов “Женоа”га энди керак эмасми?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Давиде Баллардини келганидан кейин “Женоа”нинг ишлари юришиб кетди. Жамоа сўнгги ўйинларда очко жамғариш бўйича фақат чемпион “Ювентус”дан орқада, кам гол ўтказиш бўйича эса А Серияда етакчи бўлиб турибди.

Биз учун кучли бешлик чемпионатларида дебют мавсумини ўтказаётган Элдор Шомуродов аввалги бош мураббий Роландо Маран даврида ҳам, жамоа бошқарувини Давиде Баллардини олиб бораётган вазиятда ҳам асосий таркиб ўйинчиси эканини исботлаб қўйгани муҳим.

Айни пайтда Элдор Шомуродов 13 февраль куни сафарда “Торино”га қарши бўладиган навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган. Бироқ, ўзбек легионери аввалги турда юқори ўринлар учун курашаётган “Наполи”га қарши ўтказилган ғалабали баҳсда кичик жароҳат туфайли майдонга тушмаган эди.

“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг жамоа ўйинига таъсирини икки хил баҳоламоқда. Бир гуруҳ мухлислар Шомуродов “Женоа”га катта фойда келтираётганини таъкидласа, айримлари Элдорга ишонч билдиришга шошилмаяпти.

Эътиборингизга, генуялик футбол ишқибозларининг ижтимоий тармоқларда билдираётган Шомуродов ҳақидаги бизга ёқадиган ва ёқмайдиган фикрларини ҳавола этишга қарор қилдик.

Gabriele Bertini:
Мени жароҳат олган Миха Зайцнинг аҳволи кўпроқ ташвишга соляпти. Элдор эса, ортиқча баҳо берилган футболчи. У жамоамизни кучайтира олгани йўқ. Зайц эса, борган сари яхши ўйин намойиш қиляпти.

Lorenzo Campoli:
“Наполи”га қарши ўтказилган учрашув биз мақталган ўзбек фуболчисисиз ҳам ўйнай олишимизни кўрсатди.

Riccardo Ravignani:
Шомуродовнинг тезроқ оёққа туришини истаймиз. Эътироф этиш керакки, у кам гол ураётганига қарамай, ҳақиқатан ҳам, жуда фойдали ўйинчи. Тартиб-интизом ва меҳнатсеварлик унинг асосий устунликлари. Бу доим кўриниб туради.

Lorenzo Bruscoli:
Пандев иккита гол урди, Дестро А Сериянинг январь ойидаги энг яхши ҳужумчиси бўлди. Менимча, буёғига Шомуродовсиз ҳам ўйнай оламиз. Устига-устак Элдорнинг ўйинида пасайиш кузатиляпти.

Tony Sarnano:
Мана жароҳатлар ҳам бошланди. Ўзбек футболчисидан умидимиз катта.

Vito Carella:
Қария Пандев “Наполи” билан бўлган биргина ўйинда “ўзбек Мессиси” ярим йилда урганчалик гол киритди. Менимча, Шомуродовнинг трансфери хато бўлди.

Simone Bozzi:
Айримлар Элдорнинг кучига етарлича баҳо бермаяпти. Сиз эътибор билан бир қаранг, Шомуродов жароҳат олиб, сафдан чиққанидан кейин Маттиа Дестро ҳам гол уришдан тўхтади. Мен ўзбек футболчиси бизнинг асосий ҳужумчимиз бўлган Дестрога жуда катта ёрдам бераётганини доим таъкидлаб келганман.

Andrea Critiano:
Зайц ва Шомуродов “Торино” билан бўладиган ўйингача сафга қайтишига умид қиламиз. Бизни енгиш қийин бўлган рақиб билан муҳим ва жиддий ўйин кутмоқда.

Дарҳақиқат, италиялик талабчан ва синчков мухлислар Элдор Шомуродовнинг ўйини турлича баҳоламоқда. Бироқ, “Женоа” раҳбарияти ва мураббийларининг ўзбек ҳужумчиси ҳақидаги хулосалари ижобий. Буни клуб президенти ва бош мураббийнинг Италия оммавий ахборот воситаларида Элдор ҳақида билдирган фикрларидан билиб олиш мумкин.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР