"Пахтакор" ноҳақ пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқарди

"Пахтакор" ноҳақ пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқарди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Трактор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Голларга "Трактор" сафида Ашкан Дежага ҳамда Муҳаммад Аббосзода (дубль) муаллифлик қилган бўлса, "Пахтакор"нинг 3 голи Драган Черан, Шароф Муҳитдинов ҳамда Ҳожимат Эркиновларнинг номига ёзилди.

Вакилларимиз дастлаб 2 та гол ўтказиб юборганига қарамай, ирода кўрсатиб рақибга 3 та гол билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқаларида белгиланган ноҳақ пенальти барчасига нуқта қўйди. "Трактор"нинг офсайддаги футболчиси пенальтига сабабчи бўлди. ОЧЛда ВАР тизимининг йўқлиги сабабли ҳакамлар бу вазиятга тўғри баҳо бера олишмади.Шу тариқа, "Трактор" "шерлар"нинг ғолиб бўлишига йўл қўймади. Якунда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.

"Пахтакор"нинг 2-тур доирасидаги учрашуви 20-апрель куни "Шаржа"га қарши ўтказилади.

ОЧЛ гуруҳ босқичи. 1-тур

"Пахтакор" 3:3 "Трактор"
Гол:
 0:1 - Дежага (пенальти) 53, 0:2 Аббосзода 56, 1:2 - Черан 69, 2:2 - Муҳитдинов 75, 2:3 - Эркинов 81, 3:3 Аббосзода (пенальти) 85.


"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев 57), Анзур Исмоилов, Кримец (С), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов 68), Турғунбоев ( Эркинов 57), Рашидов (Холматов 68), Черан, Дердийок.
Захира: Суюнов, Иминов, Чобанов, Темиров, Аъзамов, Азмиддинов.

"Трактор": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Акбар Имани (Ҳамид Буҳамдан 79), Пейман Бобойи, Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Ашкан Дежага (Муҳаммад Қодирий 79), Муҳаммад Аббосзода (Амин Асади 87), Милад Фахриддини.
Захира: Ҳабиб Фараббоси, Масъуд Шожаий, Абулфазл Раззоқпур, Саид Васеи, Муҳаммад Хуррам, Пейман Кешаварзи, Муҳаммад Муслимипур.