Жиззахда ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг 400 нафар кураш бўйича спортчилари беллашди

Жиззахда ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг 400 нафар кураш бўйича спортчилари беллашди

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Кураш Федерацияси ҳамкорлигида “Спортни сев, спорт билан яша”! шиори остида спортнинг “Кураш” ва “Белбоғли кураш” турлари бўйича яқинлашиб келаётган 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан очиқ “Хотира” турнири ўтказилди. Мазкур мусобақада барча вилоятлардан келган 400 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди.

Турнирда эркаклар  – 55 кг, 66 кг, 73 кг, 90 кг, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида гиламларда куч синашишган бўлсалар, барчиной қизларимиз – 48 кг, 52 кг ва 63 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашдилар.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган малакали ҳакамлар саралаш, ярим финал ва финал босқичларини бошқариб бордилар.

Мазкур мусобақа 1 май куни эрта тонгдан бошланиб тунги вақтга қадар давом этди. Мусобақа давомида концерт дастурлари ва турли хил жанговар чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Байрамона рухда ўтказилган турнир барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, тадбир якунига қадар спортчиларни баралла олқишлаб туришди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан муносиб  тақдирландилар.

Шунингдек,“Кураш” бўйича Жиззахлик Имомов Яхё ҳамда “Белбоғли кураш”дан Ахатжонов Нодир полвонлар мусобақанинг мутлоқ ғолиблари деб топилиб, ҳар бирига “Damas” русумли автомобиллар тантанали равишда совға қилинди.

КУРАШ МУСОБАҚАСИ НАТИЖАЛАРИ

Миллий кураш натижалари(эркаклар ўртасида):

60 кг. вазнда:

1-ўрин Мамасидиқов Араббой (Жиззах)

2-ўрин Хамроев Абдураззоқ (Бухоро)

3-ўрин Саидқулов Санжар (Жиззах) ва Ғаффоров Жахонгирлар (Жиззах).

66 кг. вазнда:

1-ўрин Бўриев Дилшод (Жиззах)

2-ўрин Мухаммаджонов Мирзохид (Наманган)

3-ўрин Тоштемиров Сардор (Жиззах) ҳамда Зоиров Чорилар (Бухоро).

73 кг. вазнда:

1-ўрин Жумаев Мухаммад (Навоий)

2-ўрин Боқиев Элшод(Тошкент вил)

3-ўрин Холиқулов Достон (Сирдарё) ҳамда Бердишукуров Сарвар(Тошкент ш).

81 кг. вазнда:

1-ўрин Мухаммадиев Сардор(Жиззах)

2-ўрин Норқўзиев Салохиддин(Жиззах)

3-ўрин Тўхмонов Аббос (Жиззах) ваХайитмуродов Ислом (Жиззах)

100 кг. вазнда:

1-ўрин Тоймуродов Аваз (Жиззах)

2-ўрин Имомов Яхё (Жиззах)

3-ўрин Қозоқов Эркин (Тошкент вил.) ва Қозоқов Жонибек (Самарқанд).

+100 кг. вазнда:

1-ўрин Жўраев Шерали (Қашқадарё)

2-ўрин Усмонов Шохрух (Жиззах)

3-ўрин Хусеинов Хусниддин (Жиззах) ва Тўраев Хайитбек (Сурхон.).

Миллий кураш натижалари (қизлар ўртасида):

48 кг. вазнда:

1-ўрин Хайитбоева Зухра (Жиззах)

2-ўрин Саидқулова Зарнигор (Жиззах)

3-ўрин А.Абдурахмонова, Исроилова Севинч (Жиззах).

52 кг. вазнда:

1-ўрин Мусаева Фотима (Жиззах)

2-ўрин Хайитбоева Фотима (Жиззах)

3-ўрин Халилова Нодира, Аманова Махлиё (Жиззах).

63 кг. вазнда:

1-ўрин Исоқова Севинч (Жиззах)

2-ўрин Бочкова Диспина (Жиззах)

3-ўрин Тоштемирова Ўғилой ва Парманова Валия (Жиззах).

Миллий кураш бўйича мутлоқ ғолиблар:

  • Имомов Яхё (Жиззах)
  • Жўраев Шерали (Қашқадарё)
  • Эшмирзаев Хусниддин (Тошкент вил.)
  • Қозоқов Эркин (Тошкент вил.)

Белбоғли кураш мусобақаси натижалари:

55 кг. вазнда:

1-ўрин Мўйдинов Диёрхўжа (Фарғона)

2-ўрин Азимов Хусан (РОЗК)

3-ўрин Ўролов Дониёр (Жиззах) ва Неъматуллаев Жамолиддинлар (Наманган).

66 кг. вазнда:

1-ўрин Султонов Ойбек (Андижон)

2-ўрин Юлдашев Нусрат (Хоразм)

3-ўрин Ахмадов Илёс (Жиззах) ҳамда Азимжонов Азизжонлар (Фарғона).

73 кг. вазнда:

1-ўрин Машрабов Илхомжон (Андижон)

2-ўрин СултонбоевНусратбек (Андижон)

3-ўрин Хасанбоев Холмирза (ЎзДЖТУ) ҳамда Анваржонов Бунёд (Қ.Қ.Р).

90 кг. вазнда:

1-ўрин Исроилов Жасурбек (Андижон)

2-ўрин Рўзиев Хусниддин (Андижон)

3-ўрин Мухаммадов Ойбекжон (Фарғона) ваМамасидиқов Ғиёс (Наманган)

100 кг. вазнда:

1-ўрин Артиқов Зайлобиддин (ЎзДЖТУ)

2-ўрин Ахатжонов Нодирбек (Жиззах)

3-ўрин Умаров Рустам (Намаган) ва Рустамов Акбаршох (ЎзДЖТУ).

+100 кг. вазнда:

1-ўрин Пирматов Хислат (Тошкент вил)

2-ўрин Исмоилов Зохидбек (Фарғона)

3-ўрин Назаров Сардор (Тошкент вил) ва Ахмедов Ғолиб (Жиззах).

Белбоғли кураш бўйича мутлоқ ғолиблар:

  • Ахатжонов Нодир (Жиззах)
  • Артиков Зайлобиддин (ЎзДЖТУ)
  • Исмоилов Зохидбек (Фарғона)
  • Пирматов Хислат (Тошкент вил)