УЕФА мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни маълум қилди

УЕФА мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни маълум қилди

 УЕФА мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарлар учлигини маълум қилди.

Футболчилар орасида «Челси» яримҳимоячилари Жоржиньо, Нголо Канте ҳамда «Манчестер Сити» аъзоси Кевин де Брюйне мавсумнинг энг яхши ўйинчиси соврини учун даъвогар бўлиб турибди.

Энг яхши мураббий номига эса Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Роберто Манчини (Италия миллий жамоаси) ва Томас Тухель («Челси») номзодлар учлигига киритилган.

Манчини Италияга Евро-2020 бош совринини келтирган бўлса, Тухель қўл остидаги «Челси» ЕЧЛ ғолибига айланди. Гвардиола эса илк марта «Манчестер Сити»ни Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқиш билан бирга АПЛ ва Англия лига кубогини ютишга ёрдам берди.

Маълумот учун, барча лауреатлар 26 август куни Истанбулда ўтадиган ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.