Жиззахда энг эпчил воллeйболчи тарбиячилар баҳслашди

Жиззахда энг эпчил воллeйболчи тарбиячилар баҳслашди

Аёллар ўртасида жисмоний тарбияни янада оммалаштириш жамиятда соғлом муҳитни яратишда муҳим омиллардан саналади.

Шу маънода Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева ташаббуси билан 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида спортнинг воллейбол тури бўйича бошқарма бошлиғи кубоги мусобақаси ташкил этилди.
Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицейида ҳудудларда биринчиликни қўлга киритган спортсевар мактабгача таълим тизими ходимлари иштирок этдилар.
Қизғин жараёнлар, спортга хос тезкорлик ва абжирлик бахсига айланган мазкур мусобақа муросасиз кечди.

Натижалар эса қуйидагича:
1-ўрин: Ш.Рашидов тумани жамоаси,
2-ўрин: Зарбдор тумани жамоаси;
3-ўрин: Зафаробод тумани жамоаларига насиб этди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган жамоа вакиллари фахрий ёрлиқ, биринчи, иккинчи, учинчи ўрин соҳиблари даражали дипломлар ва эсдалик совғалари, ғолиб жамоа бошқарма бошлиғи кубогини қўлга киритдилар.

Жиззах вилоят мактабгача таълим

бошқармаси ахборот хизмати