Sangzor.uz / ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси номига номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилди

ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси номига номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилди

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) 2021 йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу совринга учун 11 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда: Карим Бензема (Франция/«Реал Мадрид»), Кевин Де Брюйне (Бельгия/«Манчестер Сити»), Криштиану Роналду (Португалия/«Ювентус»/«Манчестер Юнайтед»), Эрлинг Холанн (Норвегия/ «Боруссия Дортмунд»), Жоржинио (Италия/«Челси»), Н`Голо Канте (Франция/«Челси»), Роберт Левандовски (Полша/«Бавария»), Килиан Мбаппе (Франция/«Пари Сен-Жермен»), Лионел Месси (Аргентина/Барселона/«Пари Сен-Жермен»), Неймар (Бразилия/«Пари Сен-Жермен»), Муҳаммад Салоҳ (Миср/«Ливерпул»).

Йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш 22 ноябрь куни бошланди ва 10 декабргача давом этади. Ғолиб келаси йилнинг 17 январь куни онлайн маросимда эълон қилинади.

Ўтган йил ушбу мукофотни полшалик ҳужумчи Роберт Левандовски олганди. Овоз бериш якунларига кўра Роналду иккинчи, Месси учинчи ўринни банд этган эди.

скачать dle 12.0
23-11-2021, 14:46
Ортга қайтиш