Евро-2024: финалга қайси шаҳар мезбонлик қилиши аниқ бўлди

Евро-2024: финалга қайси шаҳар мезбонлик қилиши аниқ бўлди

УЕФА 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилувчи Германиядаги шаҳарлар жадвалларини эълон қилди.

Европа чемпионати ўйинларини «Бавария»нинг Мюнхендаги уй стадиони — «Алянц-Арена» очиб беради.

Берлин шаҳридаги Олимпия стадиони эса 2024 йилдаги ўйинлар финалига мезбонлик қилади.

Ташкилотчилар Евро-2024 ни уч кластерга тақсимлашди: «Шимол/Шимоли-Шарқ» (Берлин, Гамбург, Лейпциг), «Ғарб» (Дортмунд, Дюсселдорф, Франкфурт, Гелзенкирхен, Кёлн) ва «Жануб» (Франкфурт, Мюнхен, Штутгарт).

Кластерлар жамоалар ва мухлисларнинг чемпионат ўтказиладиган шаҳарлар бўйлаб қатновини қулайлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, Германиядаги Европа чемпонати 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар ўтказилади.