Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади

Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади

Англия чемпионатининг охирги тур ўйинлари якунланди. Ўта драматик ва эртакнамо ўтган ўйинларда ва ниҳоят бу йилги чемпион номи аниқланди.

Манчестердаги драмада «Манчестер Сити» ўз қўлидаги чемпионликдан маҳрум бўлишига бир баҳя қолди. Аммо 2:0 ҳисобида ортда қолаётган Гвардиола шогирдлари сўнгги 15 дақиқада ирода кўрсатиб, 3 та гол уришди.

Ўйин қаҳрамони Илкай Гюндоган дубл қайд этди. 2011-12 йилги мавсумда айнан Серхио Агуэро худда шундай ҳолатда, сўнгги турда шаҳарликларга чемпионлик голини киритиб берганди. Бугун ана шу натижани Гюндоган такрорлади.

Нариги ўйинда эса «Ливерпул» сал қолса ютқазиб қўярди. Клопп шогирдлари ҳам сўнгги дақиқаларда 2 та гол урди, аммо уларга ғалабанинг ўзи камлик қиларди. Стивен Жеррард бошчилигидаги «Астон Вилла» эса «Сити» устидан ғалабани ушлаб қололмади.

Шундай қилиб, Англияда «Манчестер Сити» чемпион, «Ливерпул» вице-чемпион, «Челси» 3 ва «Тоттенхэм» 4-ўринни олди. Европа лигаси йўлланмасини «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Всет Хэм» қўлга киритди. Англия чемпионатини «Норвич», «Уотфорд ва «Бёрнли» тарк этди.

Шунингдек, тўпурарлар баҳсида ҳам интрига сақланиб қолди. Сўнгги турда «Тоттенхэм» йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, унда Сон Хён Мин дубл қайд этиб, Муҳаммад Салоҳдан ўтиб кетганди. Аммо Салоҳ ҳам бугун битта гол урди. Натижада ҳар икки футболчида 23 тадан гол бўлиб қолди. Салоҳ шу голларнинг 5 тасини пенальтидан урган, Сонда пенальти йўқ.

АПЛ, 38-тур натижалари

Арсенал - Эвертон 5:1

Бёрнли - Нюкасл 1:2

Брайтон - Вест Хем 3:1

Брентфорд - Лидс 1:2

Кристал Пелас - Манчестер Юнайтед 1:0

Лестер - Саутгемптон 4:1

Ливерпул - Вулверхемптон 3:1

Манчестер Сити - Астон Вилла 3:2

Норвич - Тоттенхем 0:5

Челси - Уотфорд 2:1

Мусобақа жадвали

Ж  Жамоа Ў Ғ Д М Т-н Очко
1  Манчестер Сити 38 29 6 3 99-26 93
2  Ливерпуль 38 28 8 2 94-26 92
3  Челси 38 21 11 6 76-33 74
4  Тоттенхэм 38 22 5 11 69-40 71
5  Арсенал 38 22 3 13 61-48 69
6  Манчестер Юнайтед 38 16 10 12 57-57 58
7  Вест Хэм 38 16 8 14 60-51 56
8  Лестер 38 14 10 14 62-59 52
9  Брайтон 38 12 15 11 42-44 51
10  Вулверхэмптон 38 15 6 17 38-43 51
11  Ньюкасл 38 13 10 15 44-62 49
12  Кристал Пэлас 38 11 15 12 50-46 48
13  Брентфорд 38 13 7 18 48-56 46
14  Астон Вилла 38 13 6 19 52-54 45
15  Саутгемптон 38 9 13 16 43-67 40
16  Эвертон 38 11 6 21 43-66 39
17  Лидс 38 9 11 18 42-79 38
18  Бёрнли 38 7 14 17 34-53 35
19  Уотфорд 38 6 5 27 34-77 23
20  Норвич 38 5 7 26 23-84 22

Тўпурарлар (қавсда пенальтидан урилгани)

23 та
Сон Хён Мин (Тоттенхэм)
Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль, 5)

Тур қаҳрамони (Xabar.uz талқини бўйича)

АПЛ сўнгги турида чемпион «Манчестер Сити» футболчиси Илкай Гюндоган ҳақиқий қаҳрамон бўлди. У нафақат дубл қайд этди, балки ўз майдонида, мухлислар кўзи ўнгида чемпионликни тақдим қилди. Бундай атмосфера унча-мунча жамоа ва футболчига насиб қилавермайди.