Футболда беш ўйинчи алмаштириш қоидаси доимий равишда қўлланиладиган бўлди

Футболда беш ўйинчи алмаштириш қоидаси доимий равишда қўлланиладиган бўлди

Футбол қоидаларига ўзгаришлар киритилди.

Доҳада бўлиб ўтган Халқаро футбол ассоциацияси кенгашининг (IFAB) умумий йиғилишида коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг май ойида вақтинчалик жорий қилинган бешта ўйинчи алмаштириш қоидасини доимий равишда қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўйинчиларни учта ва қўшимчасига танаффус вақтида алмаштириш тасдиқланди. Шунингдек, мусобақа ташкилотчисининг ихтиёрига кўра ўйин учун захирадаги футболчиларнинг сони 12 нафардан 15 нафаргача оширишга қарор қилинди.

Бундан ташқари, ФИФА ҳамда Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия футбол ассоциациялари вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳакамларга ҳурматсизлик ва уларнинг хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинди. Иштирокчилар ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқишга келишиб олди, жумладан, ҳакамларнинг танасига ўрнатиладиган камералар билан мумкин бўлган синовлар.

Шунингдек, Қатарда мия чайқалиши (илмий асосланган қарор қабул қилишга етарли маълумотлар тўплаш учун 2023 йил августга қадар узайтирилган) туфайли ўринбосарларни алмаштириш бўйича давом этаётган синовлар ва ўйиндан ташқари ҳолатнинг альтернативлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳозирда синовдан ўтказилаётган, бошқа мумкин бўлган янгиликлар ўртага ташланди: ўйин давомида ҳакамларнинг баъзи қарорларини тушунтириш, вақтни адолатли ҳисоблаш ва майдон ташқарисига чиқиб кетган тўпни оёқ билан ўйинга киритиш. ФИФА ва IFAB ушбу жараёнларни назорат қилмоқда.

Аввалроқ ФИФА футбол ўйинлари 60 дақиқагача қисқариши ва соф ўйин вақтини жорий этиши мумкинлиги хабар қилинганди.