Sangzor.uz / Ўзбекистон тарихий ғалаба қайд этди

Ўзбекистон тарихий ғалаба қайд этди

Ўзбекистон таэквондочилари Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, тарихий ғалабага эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлдилар.

Шу пайтгача ўтказилган қитъа чемпионатларининг биронтасида вакилларимиз бу қадар кўп олтин медалларга мушарраф бўлмаган.

скачать dle 12.0
27-06-2022, 17:29
Ортга қайтиш